Ассалому алайкум! Ҳозирда хомиладорман, шифокорлар тушиш хавфи бор деганлиги учун даволанмоқдаман. 15 кундан бери қимирламай ётибман, намозларимни эса ўтириб адо этмоқдаман. Шу жоизми? Бундан ташқари жигарранг ажралма ҳам келмоқда, лекин ҳайз эмас, бунда ғусл вожиб бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладордан қандай қон келса ҳам ҳайз ҳисобланмайди. Ҳар намозга таҳорат олиб намозни ўқийверинг. Қандай қодир бўлсангиз шундай ўқийверинг. Валлоҳу аълам!