Ассалому алайкум! Мухтарам шайх хазратлари. Сизга мени қийнаб келаётган иккита саволим бор эди. 1) Эр аёлига нисбатан яқинликни тўла амалга ошира олмай қолса (касаллик ёки бошқа сабаб билан) ушбу аёлни жавобини бериш керак бўладими ёки бошка бир йўллари хам борми, бунга шариат хукми қандай?
2). Ушбу шароит билан оиладаги низо чиққан даврда ўз аёлига "бор уйинга" деб айтилган гап хам талоқ ўрнига ўтади деб ўқидим. Бундай холда қандай йўл тутиш керак бўлади? Олдиндан жавобингиз учун рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Бундай пайтда аёл рози бўлса, юраверади. Истаса ажрашиб кетиши ҳам мумкин. Умуман, ихтиёр аёлда бўлади. «Бор уйингга!» деганда талоқни ният қилган бўлса, тушади. Бўлмаса, тушмайди.