Ассалому алайкум! Мен ва турмуш ўртоғим қайнона қайнотам билан бирга яшаймиз рўзғоримиз битта лекин менинг бази бир керакли моддий эҳтиёжларимни қайнонамга айтсам олиб бермайди турмушўртоғим олиб бераман деса ҳам қаршилик билдиради шу сабабли турмушўртоғим ўзи ишлаб топган пулидан уйдагиларга билдирмасдан эҳтиёжимни кераклисинигина олиб берадилар бу нарса ҳақида ҳечкимга билдирмай қўяқоламиз бу ишимиз тўғрими. 2 узоқ муддат кутган кунимиз яни мен ҳомладор бўлганимни эшитиб турмуш ўртоғим уйдагиларга билдирмасдан менга суюнчи қилиб пул бердилар ва ҳоҳлаган ишинг учун сариф эт дедилар мен бу пулга онам учун Қуръон китобини олиб совға қилдим бу ишим ҳам тўғрими ё мен катта ҳатога йўл қўйдимми.3 ҳомладор бўл ганим учун бази бир нарсаларни егим келар эди лекин уйдагилар олиб беришмасди ва турмуш ўртоғим ишидан 2 ойда бир 3 .4 кунга келиб яна қайтиб кетар эди шу вақтда мен егим келган нарсани олиб бериб кетар эди уйдагилар роса егим келиб ееётганимда шуни егинг келдими ғалатию ёки кўп еббўляйди зарар бўлади яхши эмас экан деган гапларни айтишарди шу сабабли билдирмасдан яшириб ердим бу ҳам тўғри иш эмасми. 4 умуман эркак киши ози ишлаб топган пулидан аёли ёки фарзандларига сарф қилганини ота онасига айтиш керакми. ёки айтмаса ҳам бўла верадими.
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик даражада қилиб юбориш тўғри эмас. Эрнинг зиммасига аёлининг нафақаси вожиб. Аёлига берилган нафақа пулларини аёли ўзи хоҳлаган жойига ишлатишга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!