Ассалому алайкум! Яшаб турган уйимизани сотувга қўйгандик. Оладиган мижоз (рус миллатига мансуб) офис қимоқчидим деди. Мен у мижоздан олдиндан заклад омадим, оғзаки сўз бердим. Энди билсам у одам уйимдан спиртли ичимликлар дўкони очмоқчи экан. Келадиган даромадиям шу харом нарсани орқасидан топаркан. Шуни эшитиб у одамга сотишни хохламаябман. Сотмасам берган сўзим лавзим нима бўлади? Билиб туриб сотсам савдоим харом бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бошқа дин вакили бўлса ичимликлардан топган пули улар учун ҳалол. Чунки улар бизни динимиздаги ҳаром-ҳалолни риоясини қилишга буюрилган эмас. Пулини олсангиз сизга ҳалол бўлади. Аммо айни ўша ишни қилиши учун сотсангиз тўғри эмас. Валлоҳу аълам!