Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Мана инсон кунига саккиз соат ишлайди. Бу 1 ставка яъни тўлиқ ойлик олади. Ярим маош оладиганла 4 соат ишлайди. Бир хил вақтлари 2-3 соат ишлаган вақтларим ҳам бўлган. Сабаби ишимни тугашига қараб кетаман. Бир хил вақтлари ўқишим кеч тугаганлиги сабабли кеч келаман. Эрталаб 9 то 18:00 гача иш вакти тўлиқ маош оладиганланики, маники эса 14-18:00. Ўқишим кўп бўлган вақтлари 17:30лада келаман. Шунда тез тез ишимни қилиб 20:00, 19:30 лада кетаман. Шу оладиган пулим ҳалолми менга?
2. Устозлар, бир жойдан телефон олгандим. Ўша магазинчи “агар манга клиент топиб берсангиз сизга қўшимча пул бераман” деди. Масалан ман клиент топиб бердим, телефон 10000 сум туради, 10% манга беради. Шу ишим ҳалолми? Худо шукур ҳали қилганим йўқ. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Бошлиқлар билан қисқа вақтда кўп ишлаб, берилган вазифаларни адо қилсам бўладими деб шартнома қилиб розилигини олган бўлсангиз бўлади. Валлоҳу аълам! 2). http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/602-dallollikning-ukmi