Ассалому алайкум! Мен қариндошимдан жентра русумлик автомашинасини бир ой ичида 3 марта сотиб олдим. Учала қилган савдойимиздан сўнг 5-10 минутдан кейин яна ўша автомашинани 2 ойдан сўнг пулини беришга ўзига савдолашиб қайтариб сотдим, бу савдо халолми? 2. Пулни беридиган вақт яқин қолганда олдимга келиб шу пулни келишилган вақтимизга бера олмаслигини айтиб, шу қарзи эвазига ўша жентра ва Траккер автомашинасини беришини ва ўша пайтнинг ўзида ўзига қайтариб 3 ойга сотишимни сўради. Шу халол савдоми?
– Ва алайкум ассалом! Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими?Бундай қилишлик жоиз эмас.
أَبِى إِسْحَاقَ عَنْ أُمِّهِ الْعَالِيَةِ قَالَتْ خَرَجْتُ أَنَا وَأُمُّ مُحِبَّةَ إِلَى مَكَّةَ فَدَخَلْنَا عَلَى عَائِشَةَ فَسَلَّمْنَا عَلَيْهَا فَقَالَتْ لَنَا مِمَّنْ أَنْتُنَّ قُلْنَا مِنْ أَهْلِ الْكُوفَةِ فَكَأَنَّهَا أَعْرَضَتْ عَنَّا فَقَالَتْ لَهَا أُمُّ مُحِبَّةَ يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ كَانَتْ لِى جَارِيَةٌ وَإِنِّى بِعْتُهَا مِنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ الأَنْصَارِىِّ بِثَمَانِمِائَةِ دِرْهَمٍ إِلَى عَطَائِهِ وَأَنَّهُ أَرَادَ بَيْعَهَا فَابْتَعْتُهَا مِنْهُ بِسِتِّمِائَةٍ نَقْدًا قَالَتْ فَأَقْبَلَتْ عَلَيْنَا فَقَالَتْ بِئْسَمَا شَرَيْتِ وَمَا اشْتَرَيْتِ فَأَبْلِغِى زَيْدًا أَنَّهُ قَدْ أَبْطَلَ جِهَادَهُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Абу Исҳоқ ўз аёлидан ривоят қилади :
Ойша розияллоҳу анҳонинг хузурларига бир неча аёллар киришиб улардан бири : “Эй мўминларнинг онаси менинг бир чўрим бор эди, уни маълум бир муддатга 800га Зайд бин Арқамга сотдим. Сўнг 600 эвазига ундан қайта сотиб олиб, 600ни нақд бердим. 800ни унга қарз деб ёзиб қўйдим" деди. Шунда Ойиша онамиз “Аллоҳга қасам, сотиб олишинг ҳам ёмон бўлибди, унинг сотиб олиши ҳам ёмон бўлибди. Зайд ибни Арқамга ҳам етказиб қўй, агар тавба қилмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилган жиҳодларини ботил қилибди” дедилар.
Мусаннаф Абдурраззоқ
Лекин насияга сотиб олган киши сотувчидан бошқага нақдга арзонроқ нархга сотса ҳам жоиз. (Бухус фи қодои фиқҳия муъосироҳ). Валлоҳу аълам!