Ассалому алайкум! Саволим янги йил хақида. Яқинда бир дин уламоси (халқ ичида барча танийди) янги йил дунёвий байрам ва уни динга хеч қандай алоқаси йўқ, нишонласа бўлади деган фатво берди. Бу фатво Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "ўзини бошқага ўхшатганлар мендан эмас" деган хадисига биноан ўзимизни бошқаларга ўхшатган бўлиб қоламизку. Шу хақида билмоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Сизга қуйида бу саволга Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг жавобларини ҳавола қиламиз.
00:00 / 09.01.2012 | eski savollar | 21760
Ҳазрат, биз янги йил байрамини нишонлар эканмиз, бизнинг дилимиздан ҳеч қандай ўзга динларнинг худосини қутлаш деган туйғу бўлмайди. Биз фақатгина "янги йил бошланиши" деб байрам қиламиз. Чунки бу милодий сана билан давлат ишлари, кундалик режаларимиз юритилинади. Менимча кўпчилик тақводорлар ҳам "фалончи ҳижрий йилнинг фалончи санасида доктор қабулига ёзилдим" деб кундалик режаларини тузишмаса керак. Янги йилни байрам қилиш гуноҳ бўлса мелодий календарни қабул қилиш ҳам гуноҳ бўладими? Бу саволни сиз билан тортишиш мақсадида бермаяпман, фақат аниқлик киритмоқчиман. Рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳамма пайт ниятга боғлиқ бўлади. Аммо Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак бўлади.
https://savollar.islom.uz/s/13287