Ассалому алайкум! Аёлимни хайз муддати ўтиб кетса хам қон тўхтамаяпди, 15-20 кун бўлиб қолди. Аёл шифокор “муолажа қилиш керак” дебди. Ғусл қилиб намоз ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг энг кўпи 10 кун бўлади. 10 кун бўлиши билан ғусл қилиб намозни бошлаши керак. 10 кундан ошганда кунларда ўқимаган кунлардаги намозларни қазосини ўқиши керак. Валлоҳу аълам!