Ассалому алайкум! Биз никох ўқитганимизда мен, келин, дадам, бувим ва никох ўқувчи домла қатнашган. Лекин никох ўқилаётганда дадам, бувим ва никох ўқувчи домла гувох сифатида қатнашганлари айтилмаган. Яъни никохингизга биз гувохмиз деб айтилмаган. Хатто мен келинга махр хам бермаган эдим. Шу холатда никох дуристми?
– Ва алайкум ассалом! Дуруст. Мен гувоҳман деб айтиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!