Ассалому алайкум! Қайнотам хожилар. 5 вақт ибодатдалар. Қачонки уйларига борсам, овқатдан один ароқ ёки вино ичиб юборадилар. Эримнинг оталари деп унақа қилманг дея олмайман. Қайнонам рахматлик неча бор айтганлар, унақа қилманг деп. Жаннатни ариғидан май ва шароб оқади деп айтадилар. Ўзлари билимли инсонлар. Иродалари суст бўлса керак. Кўп китоб ўқийдилар. Нима қилсак ва нима десак бу йўлдан қайтадилар. Эримга айтсам, отдам 83 га кирдилар, шуни кучи билан халиям тик юрибдилар индама дейдилар. Жим туролмайман деп қўрқаман. Аллоҳдан ибодатларимда сўрайман инсофга келишларини.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳидоят қилсин! Сиз эмас бирор гапи ўтадиган одам айтсин. Бу ҳолатда ҳақларига дуо қилиб туринглар. Эрингизнинг ҳам “шунинг кучи билан ҳалиям тик юрибдилар” деган гапига тавба қилсин. Валлоҳу аълам!