Ассалому алайкум! Биз қишлоғимизда кўплашиб қишлоқ ахолиси бўлиб масжид қурияпмиз. Масжидимизнинг гумбази жуда катта. Шу гумбазини гипс билан безаш учун иш хаққининг ўзига 60 минг АҚШ долларига келишилди. Биз савоб топамиз деб Аллоҳнинг қахрига учраб қолмасмиканмиз, биз исрофга йўл қўймаяпмизмикан? Масжидимиз бошқа қисмларида ишлари жуда кўп ҳали.
– Ва алайкум ассалом! Безаги учун одамлардан тўпланган пулни ишлатиш жоиз эмас. Мабодо бирортаси ўз ихтиёри билан мен қилиб бераман деса бошқа гап. Аммо бунча маблағ безаг учун сарфлашга ҳожат йўқ бўлса керак. Валлоҳу аълам!