Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит

14:31 / 10.04.2022 | Zebo | 1269

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим итларга жуда бошқача мехр қўйганлиглари туфайли доим уйимизда ит боқадилар. Кўп бора динимизда уйда ит боқиш ва уриштириш мумкун эмаслигини, ит бор хонадонга фаришталар кирмаслигини, тушинтириб хаттоки кўп бора шу мавзу тўғрисида видоелар хам эштириб келаман лекин хеч қулоқ солмайдилар доим хаёлимга турмуш ўртоғим бир иш билан узоқроқ вақтга кетганларида итни бериб юбориш хаёлимга келади лекин эримдан рухсатсиз бу ишни қилсам ўзим гунохкор бўлиб қолмасмиканман деб ўйлайман ахир эрдан рухсатсиз унинг молини бериш гунох бўлишини эштганман. Нима қилишни билмаяпман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзбошимчалик билан ўша итдан халос бўлишингиз масаланинг ечими эмас. Сиз эрингизга шариат ҳукмини билдиришингиз зарур. Итоат қилса яхши, итоат қилмаса зарари ўзига. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat