Ассалому алайкум! Ҳозирда талабаман. Ўқишим давомида турли чизмалар билан ишлайман. Якуний, оралиқ имтиҳонларига проэкт чизмалари талаб қилинади. Чизмаларни яхши чиза оламан. Шунинг учун институт талабалари кўпинча мендан ёрдам сўрашади. Улар чизмалар эвазига маълум миқдорда пул ҳам берадилар. Мен чизган ишларни эса имтиҳонда ўқитувчиларга кўрсатишади. Албатта ўқитувчилар ҳам бу уларнинг чизма ишлари эмаслигини билишади. Муҳими вазифа топшириш бўлгани учун қабул қилишади. Саволим шуки ану шу чизмаларни маълум ҳақ эвазига чизиб беришим жоизми? Ҳозирда талаба бўлганлигим учун қўшимча пул манбаига муҳтож бўлман баъзида.
– Ва алайкум ассалом! Бошқа иш қилинг. Имтиҳондан ўтишга етарли илм ва маҳорати бўлмаган талабалар диплом олиб сўнгра бузғунчилик қилишига сабабчи бўлиб қолманг. Валлоҳу аълам!