Ассалому алайкум! 8179-саволда агар киши куфр сўзларни айтса, (бева аёл билан яқинли қилишни ҳалол деса) никоҳини янгилаб олишини айтибсизлар. Агар инсон шундай гапларни гапиргани гумон бӯлса, шундай гапларни гапиргандирман деб аниқ эсламасачи?
– Ва алайкум ассалом! Инсон калимаи тоййиб калимаи шаҳодатни айтиши билан Ислом жоирасига киради. Кириш эшиги шулар. Аммо Ислом доирасидан чиқиб кетадиган ишларнинг сон-саноғи йўқ. Ҳар бир ўзини мусулмонман деган эркак-аёл учун ақийда илмини билиши фарзи айндир. Хусусан ҳозирги кунда телевидения орқали бутпарас, ўтпарас, Аллоҳни учта дегувчиларнинг сериаллари, кўрсатувлари орқали тинмай шу каби диндан чиқарувчи сўзлар ишлар намойиш қилинмоқда. Албатта улар ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бир неча йилдан бери намозхонман деб масжидга қатнайдиганларнинг оғзидан ҳам у сўзлар эштилинмоқда. Зино қилишни ўзи билан никоҳ бузилмайди. Валлоҳу аълам!