Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ман 4 йилдан бери қадоғига 500г ёзилган музқаймоқни катта миқдорда олиб оптом сотардим. У музқаймоқнинг аслида 470 грамлигини яқинда билиб қолдим. Завод эгасига тушунтуришим фойда бермади. Қадоқни пулини сақлаймиз дейишади. Масалан Ман 100000 дона музқаймоқ олиб, бир оптавикка ҳаммаси бирдан сотиб, у музқаймоқ аслида 470 граммлигини, сотганда ҳам мижозларизга айтиб сотинг десам, манга ундан келадиган даромад ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сиз 400грамм ёздиришга ҳаракат қилинг. Чунки сиздан олган 470граммлигини айтмайди. Агар айтишни ваъда берса ва сотадиган жойига 470грамм деб ёзиб қўйса унга сотишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!