Ассалому алайкум! Тахорат пайтида бошимга масх тортишим эсдан чиқиб қолди кейин намоз пайтида эсимга тушиб қолди. Намозим бузулган бўладими ёки хеч нарса қилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Намозингиз намоз бўлмайди. Ундай ҳолатда чиқиб бошнинг ўзига масҳ тортиб намозни бошқаттан ўқиш керак эди. Энди қазосини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!