Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат амаллари

21:27 / 26.05.2022 | Дилшод | 1282

Ассалому алайкум! Тахорат олишда қўлни ювиш, оғизга сув олиб ғарғара қилиш, бурунга сув олиш, юз ювиш, қўлларни тирсаккача ювиш, бошга масх тортиш, қулоқларни ювиш, оёқни ювиш бу амалларни барчасини тартиб билан бажараман Бир киши тахорат олишимни кўриб яна битта амал колябди деди ман мисвок ишлатишни айтгандим йўқ у эмас деди. Қандай амални қолдириб кетябман, шу хақида малумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз юқорида санаб ўтганларингиз билан таҳоратнинг фарзлари адо топади ва намоз учун дуруст бўлади. Сизни таҳорат олишингизнинг аниқ кайфиятини биз ўз кўзимиз билан кўрмаганимиз учун улардаги эҳтимолий нуқсонлар ҳақида сўз айта олмаймиз. Ўша киши эса мустаҳаб амал бўлмиш бўйинга масҳ тортишни назарда тутаётган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat