Ассалому алайкум! Мен бошқа туманда чеккароқ қишлоқда квартирада туриб ишлайман, бу ерда масжид йўқ, ичимлик суви муоммо. 2-3 кунда бир неча соат водопроводдан ичимлик суви келади. Шунда идишларга олиб қоламиз, мен ҳам таҳоратимни асосан ишда бўлганим учун туман марказида масжидларда қилиб келаман ё ўзим учун таҳоратга тоза сувдан олиб қўйман. Мен турган жойда аҳоли ювиниш учун асосан ёмғир сувларидан ишлатади бу сувни тами таҳир ва ҳиди бор. Саволим шу эдики мен жунуб бўлиб қолган пайтлар сув муоммо бўлгани ва ёмғир сувидан шубҳалангним учун бомдодга таяммум қилдим, кудузи тоза сув топиб ғусил қлидим шу ишим тўғрими ва шундай сув муоммо ва шубҳали пайтда қандай йўл тутайлик?
– Ва алайкум ассалом! Ёмғир суви тоза, ҳиди таъми бўлса ҳам бемалол ғусл ва таҳорат қилаверинг. Валлоҳу аълам!