Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўхтовсиз мазий келиши

13:30 / 13.07.2021 | Shaxa | 1876

Ассалому алайкум! Мен ҳар намозда сажда ёки руку қилганимда ҳирсимдан ё мазий ё вадий оқиб келаётганини ҳис қиламан, базади гумоним пайдо бўлади таҳоратим синмадими деб, кейин очиб қараганимда аста оқиб келади ва ҳар сафар яна таҳорат қилишга мажбур бўламан. Шу холат жуда кўп бўлади ҳаттоки таҳорат қилиб бўлдим деганда оқиб келаётган гумон пайдо бўлади,баъзида бир кунда 6-7 марта гача ёки унданам кўп маротаба таҳорат олишга тўғри келади, энди шу холатда мен қандай йўл тутсам бўлади? Ҳар оқиб чиққандан кейин яна таҳорат қилишим шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезроқ мутахассис шифокор топиб даволанинг. Таҳоратдан олдин тешигига пахта тиқиб олсангиз модомики суюқлик пахтадан ташқарига чиқмагунича таҳоратингиз кетмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat