Ассалому алайкум! Агар берган саволим ноўрин бўлса сизлардан узур сўрайман. Жинсий алоқадан сўнг пешоб қилмай таҳорат олса ундан кейин намоз ўқиш ўша намоз ўқиш жараёнида аёл кишининг қинидан эрак уруғи ташқарига оқиб чиқиб кетса аёл яна қайта ғусул қилиши вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад наздларида ғуслнинг вожиб бўлиши учун маний ўз жойидан шаҳват билан қўзғалиши кифоя қилади. Гарчи чиқишда отилиб чиқмаса ҳам. Шунинг учун бир киши жунуб бўлганидан кейин бироз ухлаб, ичидаги нарса тўла чиқиб кетгунича юрмаса ёки бавл қилиб юбормасидан аввал ғусл қилса сўнг маний чиқса қайта ғусл қилиш лозим бўлади. Аёл киши ҳам эри билан яқинлигидан сўнг бавл қилмасидан, бироз ухламасдан, ёки ичидаги нарса тўла чиқиб кетгунича юрмасдан ғусл қилса, сўнг уни бачадонидан эрнинг манийси чиқса ғусл вожиб бўлмайди. Агар ўзининг манийси чиқса ғусл вожиб бўлади. Шунга кўра аёллар ўз манийсини яхшилаб билиб олиши лозим бўлади. гар чиққан нарса оқ ва қуюқ бўлса эркак кишининг манийси, гар сариқ ва суюқ бўлса, ўзининг манийси бўлади. Гар ажрата олмаса, бавл қилиб ёки ичидаги нарса чиқадиган миқдорча юриб (баъзилар қирқ қадам деган) ёки бироз ухлаб, сўнг ғусл қилсин. Умдатул Фиқҳ, Баҳрур Роиқ, Кабирий, Фатҳул Қодир. Валлоҳу аълам!