Ассалому алайкум! Биз компютердаги матнларни қўлёзма кўринишига ўтказиб берадиган дастур тузгандик. Бу нарса талабаларга конспектни қўлда эмас компютерда қилишларига ёрдам беради. Компютерда ёзилган нарсани ҳудди қўлда ёзилгандек ҳолга келтиради. Яъни, қўлда ёзилган нарсани расмга олгандек бўлади. Бунда, талабалар ўзлари ёзиши керак бўлган нарсани компютерга юборади, компютер ўзи конспект қилиб беради. Биз буни конспектробот деб номлаганмиз. Одатда талабага баҳо конспект қилганига қараб эмас, мавзуни тушунганига, мавзуга оид масалаларни еча олганига қараб қўйилади. Одатда китоблар ҳам шундай тузилади. Агар талабага конспектга қараб баҳо қўйилса, ҳеч нарсани билмайдиган, фақат ёзишни ва кўчиришни биладиганлар ҳам баҳо олиб кетаверарди. Конспект талабага ўзи тушунганларини қисқача изоҳлар билан, ўзи тушунадиган қилиб ёзиши учун керак аслида. Яъни, фақат ўзи учун. Аммо, баъзи устозлар конспектга қараб баҳо қўяверади. Бизда бу нарса кенг тарқалган. Талабалар бизнинг дастурда конспект қилиб, устозларини алдаши ҳам мумкин. Одатда дастур шундай ҳолатлар учун ишлатилади, деб ўйлайман. Бунда биз ёлғонга ёрдам берган бўлмаймизми? Мактаб ўқувчилари билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлса керак. Фақат уларда ёзса бўлди баҳо қўйишаверади. Бизнинг мақсадимиз ўз адиториямизга эга бўлиш ва ҳалол даромад топиш. Шу дастуримизга келганда шубҳа пайдо бўлди.
– Ва алайкум ассалом! Ёлғонга ёрдам берманглар. Валлоҳу аълам!