Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўпчилик чет эллик дастурчилар ўзларининг видеодарсликларини платформаларга қўйиб сотишябди. Аммо бу видеодарсларни баъзи бир сайтлардан бепул юклаб олиш имконияти бор. Эгасининг бу сайтларга рухсати борми ёки йўқ билмайман бепул тарқатиш учун. Саволим шуки бу дарсларни пул тўламасдан юклаб олиш мен учун ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Эгасининг розилиги бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!