Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Моодле тизим

13:20 / 13.04.2020 | Muhammadali | 1227

Ассалому алайкум! Бизда масофавий таълим яъни моодле.уз таълими йўлга қўйилди. Ҳаммага маълумки чекка худудларда интернет тезлиги жуда паст. Шундай ҳолатда кўпчилик шикоят қилишяпти. Лекин устозлар тайинланган кунларда сайтга кириб тест ишлаш шарт дейишяпти. Шундай ҳолатда баъзи студентларга сизнинг шахсиятингиздан (вақтинча интернет яхши ишлаб кетгунча) бошқа интернетга кира оладиган дўстингиз кириб ечиб берсин деб тавсия қилдим. Энди иккиланяпман тўғри қилдимми ёки нотўғри маслаҳат бердимми деб? Шундай вазиятда нима деб маслаҳат берасизлар, индамай қўя қолганим мақулмикан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Баъзи бир таълим муассасалари шу ишни йўлга қўйишди, улардан Аллоҳ рози бўлсин. Мақсадлари илм давом этиш бўлса керак, лекин баъзи бир пуллик таълим муассалари ҳам бор экан болаларга шу тарзда таълим беришни йўлга қўйишибди. Лекин шахсан ўзимиз ҳам ўша ўқувчини ёнида ўтирдик, 15-20 дақиқа дарс бўлган бўлса ўқитувчи ва ўқувчи орасида “уландими, овозингиз эштилмаяпти, тушунмадим, қайтаринг, қайта уланайлик” дейиш билан фойда келтиргандан кўра кўпроқ асаб ўйнаш бўлди. Шунисига ҳам шукур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat