Ассалому алайкум! Мен бир ишлаб чиқариш корхонасида ишлайман, механик бўлиб. Яқинда ускуна станоклар кўпайтиришди. Мен шу қўшилган ускуналарга қўшимча ойлик маош талаб қилсам бўладими? Маошни қўшиб беринг десам раҳбар, ўзи қопламаяпди деб ўзини олиб қочябди.
– Ва алайкум ассалом! Сиз очиқ-ойдин шартнома тузишингиз керак. Станок келган кунида нечта станокка хизмат қиласиз, неча соат ишлайсиз буларни ҳаммасини келишишингиз шариат ҳаққи эди. Бизда кўп инсонлар ишчиларни текинга ишлатиш пайида бўлишмоқда. Бу шаръан ҳаром иш. Бориб-бориб ишчилар ҳам текиндан ойлик олишга одат қилишмоқда. Оддий бир таксистни олсангиз борадиган мазилни айтиб кира ҳақини сўрасангиз “берасизда, ўтираверинг” дейди. Чунки у борадиган манзилини кира ҳақи неча пуллигини аниқ билади. Ўшандан озини берса жанжал қилиб бўлса ҳам талаб қилиб олади. “Бераверасизда” деган гапида эса адашиб кетиб ортиқча бериб юборишингизни таъма қилади. Бу таъма ҳам ҳаром. Ўтираётган киши ҳам ҳар куни бораётган жойига кира ҳақи неча пуллигини билади. У ҳам шофёр адашиб кетиб озроқ айтармикин деб таъма қилади. Мабодо кўпроқ айтса ҳар куни неча пулга келишини айтиб жанжал қилиб юриб бўлса ҳам ҳар куни берадиганини беради. Бу ҳам таъма, бу ҳам ҳаром. Битта ишда иккита ҳаром. Қандай қилиб барака бўлсин? Раҳбарни ҳам ҳоли шу бўлса барака топмай ўтиб кетади. Сиз ҳам раҳбар ҳам шариатга амал қилиб хизмат ҳақини аниқ қилиб олинглар. Валлоҳу аълам!