Ассалому алайкум! Агар мен хўжайнимга вазифаларини ёзишга қарашсам, дўстларим имтихонда ёрдам сўраса ёрдамлашсам ёлғонга шерик бўламанми? Имом бухорий мултфилмида кўрдим. Мен ёлғон гапирмайман деб қанча дўстларимга ёрдам беряпман деб ёлғонга асли шерик бўлаётган эканманда. Аммо атрофдаги ёрдам берганларимга буни тушунтириш кийин улар буни тушунмайди ёки тушунишни истамайди, сабаби бундай вазиятлар атрофимизда яхшилик деб сингиб кетган умуман бунга аралашмай иложи йўқ. Бундай вазиятдан билинмас Ёлғонга аралашмасдан чиқишни иложи йўқ. М: хўжайним билан вазият ёки умуман хамма нарсада
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон эканини ўзингиз ҳам билар экансиз. Нима учун уни тарк қилмайсиз? Бунинг ўрнига уларга илм беринг, ўргатинг. Ўз вазифаларини ўзлари тушуниб, бажаришсин. Валлоҳу аълам!