Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 19.07.2009 | eski savollar | 1733
Ассалому алайкум устоз шайх Ҳазратлари! Мен сизни ўзимнинг номзодлик диссертациям (09.00.05 - ЭТИКА ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ) мавзуси юзасидан безовта қилмоқдаман. Мен яқинда "Эзгулик ва яхшиликнинг Қуръони Каримдаги инъикоси" деган мавзуни Фалсафа факултети илмий кенгашида тасдиқлатдим. Лекин, ушбу мавзу юзасидан бир қанча мунозара ва эътирозлар юзага келди. Баъзи олимлар, мазкур мавзудаги "Эзгулик" ва "инъикос" деган сўзларга эътироз қилмоқдалар. Улар "Эзгулик ва яхшилик" иккиси хам Қуръонда бир тушунча уни ажратиб кўрсатмаслик лозим, қолаверса, "инъикос" сўзини Қуръони Каримга ишлатмаслик керак демоқдалар. Қизиғи шундаки, ҳозирда кўплаб олимларимиз "Эзгулик" ни Авестонинг бош тушунча ва ғояси сифатида эсга оладиларда, Қуръони Каримга келганда эса, улар Қуръонда "Эзгуликнинг арабча эквиваленти(муқобили) йўқ", фақат "Яхшилик ва унинг турлари ҳақида баён қилинган" деб, оёқ тираб туриб оладилар. Олий аттестация кенгашига олиб чиқиш учун эса мазкур эътирозларга жавоб топишим шарт бўлмоқда. (Ҳозирда, кўплаб тафсир ва луғатларни бирма-бир кўриб чиқмоқдаман) Лекин, билдирилган эътирозлар юзасидан айтарли далилларни қўлга киритганим йўқ. Шу сабабдан ҳам Сизнинг эътиборингизга мавзуимни тақдим этмоқдаман. Илтимос, Аллоҳ учун мавзуим ва унга билдирилган эътирозлар ҳақида фикр билдирсангиз. Ҳақиқатдан ҳам мавзу тўғри танланганми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Менимча, илмий тортишувга четдан бошқа одамни жалб қилиш одобга тўғри келмаса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat