Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишончсизлик

17:51 / 07.02.2021 | Umidjon Yoqubov | 1809

Ассалому алайкум! Ёшим 21 да. Авваллари гуноҳ масият ичида юрганман, энди қайтдим деб ўзимга қаттиқ ваъда бераман лекин яна қайтиб қолавераман. Мен ҳозир энг оғир вазиятимдаман, чунки жуда ҳам қаттиқ васвасалар бўляпти. Авваллари ҳам намозларимда васваса бўлар эди лекин уларни енга олар эдим. Ҳозир эса шундай васвасалар келяптики, энг оғири Аллоҳга бўлган ишонч. Тушунтира олдим деб ўйлайман, буни сўз билан айтишга қўрқдим. Сабр қилишим керак деб ҳаракат қиляпман, намозларни вақтида ўқияпман лекин намозларим қуруқ ўтириб туришдан бошқа нарса эмас. "Аллоҳ адаштирса ҳидоят қилгувчи йўқ" демак мени адаштириб қўйдимикан деган ҳаёллар қийнаяпти. Очиғини айтаман ҳозир ишончим қолмагандай ҳисоб. Базида майли балки мен дўзахийлар қаторидадирман деган ўйлар келиб боре ҳаммаси пешонадан дегим келади лекин нимадир қайтаради, ўша нарса нима эканлигини тополмайман, иймонмикан десам ичимда ишонч қолмаган, очиғи бунақа ўртада туришдан мадорим қолмади, ҳозир қандай гуноҳ қилсам ҳам бурнимга пашша қўнганчалик ҳис қилмай қўйдим. Менга сизлар ёрдам бермасангиз бошқа нажот тополмасам керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсонлар ўша йиқилиб туриш амали ҳам Аллоҳнинг наздида қанчалар буюк эканлигини ҳис қилмайдилар. Бошни саждага қўйишни насиб қилишининг ўзи хушуъ-хузуъ бўлмаса ҳам уни вайл деган дўзахдан қутилишига сабаб бўлади. Васвасалар бекордан келмайди, сизда улкан ҳазина борлиги учун шайтон шундай қилади. Сиз кўпроқ “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимиин”ни ўқинг. Аллоҳ иймон насиб қилиши, намозни насиб қилиши бу сизга жаннатни бераман деганининг аломатидир. Бошқа васвасалар шайтонни алам қилганидан сизга айтган гапларидир. Айни сизни ёшингизда намоз ўқиш, ҳаромлардан тийилиш аршнинг соясида сояланишга сабаб бўладиган ишлардандир. Шайтон бунга тек тураоладими. Алам қилганидан, ачишганидан роса васваса қиладида. Сиз тинмай “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтаверинг. Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога дуо қилиб “Менга хос бир Сени зикр қиладиган вазифани бергин” деб сўраганлар. Аллоҳ таоло кўп “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтишга буюрган. Шунда у зот “Буни омма ҳам айтади, менга хос бир вазифани бергин” деганларида Аллоҳ таоло “Етти қават осмон ва етти қават ерни тарозининг бир палласига қўйса “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни бир палласига қўйса “Лаа илааҳа иллаллоҳ” оғир келади” деган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat