Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилсам бўлади.

17:21 / 14.08.2021 | 2409 | 1509

Ассалому алайкум! Шайтон қалбга васваса солади. Уни тили билан гапириб қўйса гуноҳлигини биламан. Лекин менда шундай ҳолат бўляпдики буни қандай тарифласам экан. Шайтон бирдан ҳаёлимга ёмон гап олиб келяпти шуни мен тилим билан айтмайман оғзимни ҳам қимирлатмайман фақат беихтиёр товуш билан чиқиб кетади, буни атрофдагилар эшитмайди эшитсаҳам ҳеч нарсани тушунмайди. Лекин мен бундай қилишни умуман хохламайман ич-ичимдан қалбимдан бу ишни қилишни хохламайман. Қалбим Аллоҳ дейди. Бу беихтиёр бирданига бўлиб кетаяпди. Қўрқяпман, ҳар куни шу ҳолат ҳар куни иймондан чиқяпманми деб қўрқяпман. Шу товушларни бошқара олмаяпмапман. Мен нима қилсам бўлади энди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тилга чиқамагунича ва уни тасдиқ қилиб собит туриб олмагунича исломдан чиқди дейилмайди. Сиз бирор аҳли илм ҳузурига бориб маслаҳат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat