Ассалому алайкум! Бундан 2-3 йил олдин турмуш ўртоғим билан зиддиятга келиб қолган эдик. Мен чет элда, аёлим ватанда эди. Зиёфатга бориши учун изн сўради, мен рухсат бермадим. Табиийки, қайта қайта сўраб қўймади. Мен жахл устида “рухсатсиз уйдан чиқиб кетсанг 3 талоқсан” деб юбордим. Ўшанда аниқ эслолмайман бу гапни смс тарзида ёзма айтдимми ёки оғзакими... Шунча гапга қарамай аёлим зиёфатга борибди. Орада анча вақт гаплашмай юрдик. Кейин ярашдик ва хатто фарзандли хам бўлдик. Қўрқаётганим, ҳақиқатда талоқ тушганми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушган. Валлоҳу аълам!