Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга Қасам энди ёлғон гапирсам қўлимни куйдираман деб қасам ичдим, ёлғонни тарк этишга албатта. Ёлғон гапирдим, лекин қўлимни куйдирмадим. Энди қўлимни қачон бўлса ҳам куйдирсам бўладими қасамини бажариш учун ёки каффорот тўлашим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Куйдирманг. Қасамнинг каффоратини беринг. Валлоҳу аълам!