Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда телевидение орқали берилган қайнота ва келин муносабатларига бағишланган кўрсатувда сўзга чиққан исломшунос олим қайнота келинига махрам эмас деди ва қайнилар ва келин хақидаги у ўлим дейилган машхур хадисни эрнинг барча қариндошларига деб айтди. Наҳотки у хақ бўлса?
Ва алайкум ассалом! Маҳрам икки қисмга бўлинади. Вақтинчалик маҳрам, абадий маҳрам. Қайнота никоҳланиш борасида абадий маҳрам, яъни ўғли уйлангани учун ўғли вафот топса ёки талоғини берса келинига никоҳланиши абадий ҳаром бўлади. Аммо ўғли талоқ қўйгач ёки вафот топгач қайнота келинга номаҳрамга айланади. Бир хонада алоҳида қолишлари, келин авратларини беркитмасдан улар олдида бўлиши жоиз эмас. Қайнилар эса умуман маҳрам эмас. Валлоҳу аълам!