Ассалому алайкум шайх хазратлари.Аёлим ҳозирда 6 ойлик ҳомиладор, беш вақт намоз ўқийди, рамазон ойида рўза ҳам тутди. Ўз хоҳиши билан албатта. Лекин қайнонам хотинимга ҳомиладор аёлнинг рўза ва намози қабул қилинмайди дебди. Аёлим ҳали ҳам намоз ўқишда давом этябди, яъни бемалол ўзини қийнамасдан ўқимоқда. Агар намоз ўқишни давом эттирса ҳомилани қийнагани учун гуноҳкор бўлиб қолмайдими? Жавобингиз учун катта рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ким ҳомиладор аёл намоз ўқимайди деса, улкан нобакорлик қилган бўлади. Ҳомиладор аёл намозни ўқиши фарздир.