Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли ҳолатга ўтадими?

00:00 / 31.05.2011 | eski savollar | 2798

Ҳурматли Шайх ҳазратлари мен оилам ва ўғлимни бир неча бор қайта даволатганим сабабидан кишилардан анчагина қарздор бўлиб қолдим. Бунинг устига оилам ҳали ҳам тузалгани йўқ. Даволатишим учун яна анчагина маблағ зарур. Касбим ўқтувчилик. Шу сабабдан ёзги таътилдан фойдаланиб бошқа иш аниқроқ, айтсам мардикорчилик қилмоқчиман. Лекин бир масалада қийналияпман. Бу йил маълумки рамазон ойи август ойида бошланади иншааллох,. Агар рамазон рўзасини тутмоқчи бўлсам бор йўғи 1,5 ой ишлашим керак. Чунки ёзнинг иссик, ойларида ҳам оғир ишда ишлаш ғам рўза тутиш учун камроқ ишлаш керак бўлади. Бу эса иш берувчига маъқул келмайди албатта. Бу муддатда эса мен етарли маблағ тополмайман. Шу сабабдан юқоридаги ҳолатимни ҳисобга олган ҳолда таътилда тўлиқ ишлаб рўзани кейинги ойларда тутиб берсам узрли ҳолатга ўтадими? Илтимос ҳаққимга дуо қилинг. Аллоҳ мушкулларимни осон қилсин, оиламни дардига шифо берсин. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ мушкилларингизни осон қилиб, оиланингизга шифо берсин, ибодатларни тўлиқ адо этишни насиб этсин! Саволингиз жавобига келсак, фиқҳ китобларимизда бу ҳақда қуйидагилар айтилган: Агар касбини тарк этса куни ўтмайдиган бўлса ва рўза тутганда касбини қила олмай қоладиган бўлса, узрли ҳисобланади. Бу тоифага нонвой, темирчи ва кон ишчилари кабилар киради. Улар саҳарликни қилиб рўзани ният қиладилар. Иш давомида ҳоллари чатоқ бўлиб қолса, рўзани очиб, кейин қазосини тутадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat