Ассалому алайкум! Ман новвой оиласига катта бўлганман ва биз ҳар куни қарийб обедгача нон пиширамиз. Биз жуда иссиқ жойда ишлаганимиз ва тандирни ичига кириб нон ёпганимиз учун рўза тутолмаймиз. Ҳарорат юқори доим. Тез сувсаймиз ҳаракат қиламиз кўп ва оч қоламиз. Шу сабабдан рўза тутолмаймиз. Буни чораси борми? Яъни рўза тутишни. Исломда рўза фарз қилинган.
– Ва алайкум ассалом! Албатта чораси бор. Бир ой рўза тута оладиган даражада ишлаб, қолганига дам олиб 11 ой ўша бир ой учун тайёргарлик кўрасизлар. Бу узрга ўтмайди. Валлоҳу аълам!