Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бразилиядан келган гўшт ҳалолми

10:14 / 18.02.2021 | Rustam Toxir Oglu | 1385

Ассалому алайкум! Мен бир чет эл қўшма корхонасида ишлайман. Бир ой ишда ва бир ой уйда бўламиз, ишхонамиз чўл худудида жойлашган, ишхонамизнинг ишчилар овқатланадиган ошхонаси бор ва барча ишчилар шу ошхонада ишхона хисобидан овқатланади. Аллоҳга шукур ишхонамизда намоз учун барча шароитлар бор ва жамоатимиз хам анчагина. Яқинда ишхонамиз ошхонасига бразилиядан гўшт келтирилаётганини эшитиб қолдик ва бизда савол туғилдики биз энди бу ошхонадан овқатлансак бўладими? Бразилияда мол сўйишда Бисмиллоҳни айтилмаслиги эхтимоли жуда катта. Биз қандай йўл тутайлик, шу ошхонадан овқатланаверайликми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гўштни ҳалоллигини аниқ билмагунингизча, истеъмол қилишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat