Ассалому алайкум! Биз ҳозирда россиядамиз. Биз даставка ишлаймиз. Асосан прадукта ва тайёр овқатларни ташимиз. Биз ишлайдигон ишни биз учун алоҳида иловаси бор шу иловада заказни қаёққа олиб бориш Керак кориниб туради. Ва бир босадиган тугмаси бор биз нима олиб кетаётганимизни корса болади. Базида шу тугмани босиб нима олиб кетаётганимга қарайман базан босмайман. биз учун харом қилинган ҳайвонни гошти базан болиб қолади заказни ичида. Базида буни билиб қолиб бу заказни бекор қилдирамиз. Озимиз бекор қила олмаймиз заказни шунчаки кутамиз ози бекор болиб кетади мен кеча бир заказни ичида шундай нарса бор эди экан 3 соат Кутдим заказим бекор болишини. Мени саволим шундан иборатки заказни ичига қарамай нима бор нима ёқлигига. Заказни ташисам ичида оша ёмон нарса болса шу ишни қилишим жоизми жоиз эмасми? Бу ишда юз минглаган мусулмонлар ишлаяпти.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсани етказиб бериш жоиз эмас. Унинг эвазига келган пул ҳалол бўлмайди. Аллоҳнинг буйруғига итоат қилинг ва доим ҳалол иш қилинг. Барчамиз бу дунёга синалиш учун келганмиз. Валлоҳу аълам!