Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибога оид

12:00 / 24 февраль | Abubakr Salimov | 200

Ассалому алайкумСоҳамиз риельторлик. Маълумки, риельтор қурувчидан сотилган уйдан келишув асосида улуш олади. Харидорларнинг кўпчилигида кўчмас мулк нархининг жами суммасини биттада тўлаш имкони бўлавермайди. Шунинг учун қурилиш фирмалари ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда мижозларга кўчмас мулк нархини маълум муддат давомида бўлиб тўлаш имконини беради. Бунинг учун мижоз ва қурилиш корхонаси томонидан тузиладиган Кўчмас мулк олди-сотди шартномасида, мижоз уй, ёки хонадон сотиб олиши учун дастлабки тулов сифатида уй ёки хонадон жами нархининг камида 30 фоизини тўлаб бериши шарт қилинган. Бугунги кунда уй олди-сотдиси билан мурожаат қиладиган мижозлар орасида нақд пули етарли бўлмаган, кредит эвазига уй олмоқчи бўладиганлари кўпчиликни ташкил қилмоқда. Биз сотув бўлими сифатида мижозларга иложи борича кредитга уй олиш яхши эмаслигини тушунтиришга уриняпмиз, буни кимлардир тушунади, кимлардир йўқ. Масаланинг чалкаш томони хам шу ерда. Риельтор уз хизмат хакини курувчидан олади. Курувчига эса кандай услубда кучмас мулк сотилишининг фарки йук, хох кредит, хох мижознинг уз пули эвазига. 1-савол. Мижоз дастлабки туловни уз пулидан тулади, курилиш корхонаси шу маблагдан Риельторнинг хизмат хакини ажратиб берди. Маълум вактдан сунг мижоз пулнинг колган кисмини кредит хисобидан туламокчи. Ушбу холатда риельторнинг тепада олган хизмат хакига рибо аралашган булиб колмайдими? 2-савол. Мижозга риельтор кредит риболигини тушунтирган булсада, мижоз узи курилиш корхонаси билан келишган холда кредитга уй сотиб олди. Кредит пули накдсиз куринишда хисоб ракамга келиб тушди. Курилиш корхонаси вакили уй сотилгани учун риельторга хизмат хакини уз хисобидан накд куринишда берди. Бунда хам риельтор олган пул Рибога айланиб коладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Сиз туфайли бир инсон гуноҳга қўл уриши мумкин бўлса сабабчи бўлманг” деган қоида бор. Кредитни аввал олиб бўлган бўлса сиз хизмат ҳақингизни ундан олишингиз мумкин. Сиз туфайли кредит олишига сабабчи бўлманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat