Ассалому алайкум! Мен муддатли тўлов асосида квартира олмоқчиман. Умумий суммадан 30%ни нақд бериб қолганини 2 йил муддатга бўлиб беришга. Пул банк орқали компания ҳисоб рақамига тўланади. Ҳеч қандай фоиз ставкаси йўқ. Лекин ойлик тўлов кечикса пеня тўлови бор экан. Ҳоҳласангиз шартномадан пеняни олиб ташлаймиз, ойлик тўловни кечиктирмасангиз бас дейди. Шу усулда квартира олса бўладими? Ҳозирги кундаги янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг аксарияти шу усулда сотилар экан.
– Ва алайкум ассалом! Шартномадан пеня шартини олиб ташласа ва бошқа шариатга зид бандлари бўлмасагина харид қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!