Ассалому алайкум! Ҳозирда давлат корхонасида ишлайапман. Ишга келганимга бир ойдан кўпроқ бўлди. Бошида ишлар бор эди. Хозирга келганда сал суслашган. Битта проект қилиш учун уни бошқа кишилар тасдиқлаши ва ёзиши керак хужжатларни. Мен эса дастурчиман, то хужжат тайёр бўлмагунча мен хеч нима қилолмайман. Шунга куни бўйи иш хонада вазифасизмиз. Мендан ташқари бошқа хамкасбларимда хам шунақа холат. Ишламасдан ойлик олганимизга виждон тинч бўлмаяпти. Ишга келаман агар вазифа беришса қиламан албатта аммо вазифа йўқ. Шунга мен нима қилсам бўлади? Давлат пули хавога кетяптику шунга хайронман, битта мен бўлсам хам майли мендан ташқари бошқа хам касбларда хам шу ахвол. Ишни ташлаб бошқа ишга ўтайми ёки Аллоҳ ишимни осон қилда деб ўз устимда ишлайми? Ишга киришдан олдин истихора қилганман. Кейин таввакал келдим. Шунга хайронман.
– Ва алайкум ассалом! Меҳнат қилиб ойлик оладиган иш қилинглар. Валлоҳу аълам!