Ассалому алайкум! Бугун телеграм каналидаги группаларнинг бирида ўқиб қолдим, ҳар овқатлангандан сўнг ушбу дуони ўқимасангиз еган таомингиз чўчқа гўшти ёки ҳаром ўлган ҳайвоннинг гўштини еган бўласиз дейилган. Бу қанчалик тўғри? Аслида ҳам шундайми? Масалан мен ва фарзандларим овқатни бисмиллаҳ билан бошлаб алҳамдулиллаҳ билан тугатамиз.
– Ва алайкум ассалом! Унчалик эмасу, лекин еб туриб шукур қилмаса нонкўр бўлади. Шунинг учун ҳозирдан ўзингиз ва фарзандларингизга ўша дуони ўргатиб қўйинг. Валлоҳу аълам!