Ассалому алайкум! Азиз устозлар авваламбор сизларга кўп раҳмат. Сизлардан анча нарсаларни ўрганяпаман. Саволм шуки мени телефонимда ал-жоме ас-сахих хадислар китоби дастури бор, доимо уни ўзим учун ўқиб юраман. Бир хадисни ўқиб қолдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сахобалари билан ўтирганларида сахобалари олдиларидаги пишган гўштни ея бошлашди. Уларни орасида Саъд хам бор эди шунда пайғамбариммиз соллаллоҳу алайҳи васалламни аёлларидан бири еманглар у калтакесак гўшти деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Еяверинлар у халолдир фақат мани овқатимга кирмайди” дедилар. Мен масжидда домладан бошқачароқ эшитганман. Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У калтакесак бўлмаган, таржимонлар калтакесак деб нотўғри таржима қилишибди. Унинг номи араб тилида “Добб” дейилади. Калтакесак кўринишида бўлади, аммо у ҳалол. Калтакесак эса ҳаром. Валлоҳу аълам!