Ассалому алайкум! Киши ўзи ўқиётган намозидан қониқмаса, кўнгли тўлмаса қандай йўл тутиш лозим?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бундай ҳолатда бўлиши жуда яхши. Аввалда ўтган энг улуғ, фақиҳ олимлар ҳам “Ибодатингни ҳаққича биз ибодат қилолмадик, маърифатингни ҳаққича Сени таний олмадик” дер эдилар. Валлоҳу аълам!