Ассалому алайкум! Бувим 70 га кирганлар инсулт инфаркт бўлиб яхши гапиролмайдилар, мен намоз ўқий олмаяпман деб сиқилиб йиғлайверадилар. Бу узрли сабаб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиқилмасинлар, қандай ўқишга қодир бўлсалар ўшандек ўқисинлар. Намозга ҳеч қандай ҳолатда ҳам узр йўқ. Руҳиятларини кўтарадиган шароит қилинглар зиёратларига кириб яхши суҳбатлар қилиб ўтиринглар. Зикр қилсинлар. Валлоҳу аълам!