Ассалому алайкум! Бу саволни беришим жоизми жоиз эмасми билолмадим. Бизни қўлимизда болалар ишлашади аксарияти намозхон ишхонада намоз ўқиш учун шароитлар бор бизни қаршилигимизхам йўқ фақат яқин яқиндан билиб қолдим болалар пешин намозини масжидда ўқишяпти экан масжид 10 дақиқалик йўл болалар 12:30 да чиқиб кетиб 2:00 ёки сал эртароқ қайтишади бу вазиятда мен уларга намозни масжидда эмас ишхонада жамоа бўлиб ўқинглар дейишим мумкинми? Гуноҳга ботиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Бу саволни бериб тўғри қилибсиз. Ишчиларингиз тўғри масжидга бориб, намозни жамоат билан адо қилиб, яна тезлик билан ишга қайтишлари лозим. Бир дақиқа бўлса ҳам бошқа иш билан машғул бўлсалар ўшанинг миқдорича ойликлари уларга ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!