Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майитни оёғини қиблага қаратиб қўйиш

16:35 / 17.02.2021 | Jahonbek Jalolov | 1523

Ассалому алайкум! 1). Мени бир жойда жанозага қатнашиб қолдим ва жаноза намозида иккинчи такбирдан сўнг шу саловатни эслай олмадим (Аллоҳумма солли ‘ала Муҳаммадив-ва ‘ала али Муҳаммад. Кама соллайта ‘ала Иброҳима ва ‘ала али Иброҳим. Иннака ҳамидум-мажид. Аллоҳумма барик ‘ала Муҳаммадив-ва ‘ала али Муҳаммад. Кама барокта ‘ала Иброҳима ва ‘ала али Иброҳим. Иннака ҳамидум-мажид) ва бу саловатни айтдим (Аллаҳумма салли ала Саййидина Муҳаммад) намозим бузулмадими. 2). У жойда қабирлар оёқ томони қиблага мойилроқ экан мен қиблага ўнг томонини қўйиб бошини қиблага мойил қилиш керак десам бир иккитаси “оёқ қиблага бўлади қиёматда ўрнидан туриб махшарга қараб кетаверишади” деди. Бу ерда жуда кўп қабрлар хар хил қўйилган экан бир текисдамас. Оёғи қиблага бўлиб қолган қабрларди нима қилиш керак? 3). Махшар деб қайси жойни айтилади? Агар бизни яшаб турган дунёмизга талуқли жой бўлса қайси томонда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бузилмайди. 

2). Бўлгани бўлди. Эндигиларини юзини гавдаси билан қўшиб қибла томонга қаратиб қўйиш керак, суннат шу. Юзини ўзини буриб қўйиш ҳам сиз айтгандек оёғини қибла тарафга қаратиб қўйиш ҳам тўғри эмас. 

3). Уни қайси томондалигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat