Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кафирун ва Ихлос сураларини зам сура қилиш

20:25 / 05.03.2019 | Bobur | 7052
Ассалому алайкум! Устозлар мен бир маълумот ўқиб қолдим. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши бомдоднинг икки ракъатини ўқиди. Биринчи ракъатда “Кафирун” сурасини қироат қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу – Парвардигорини таниган банда”, дедилар. Ҳалиги одам иккинчи ракъатда “Ихлос” сурасини ўқиди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Бу – Парвардигорига имон келтирган банда”, дедилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозининг икки ракъат суннатида “Кафирун” билан “Ихлос” сурасини қироат қилардилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни йигирма беш марта кузатдим. У зот бомдоддан олдинги, шомдан кейинги икки ракъат суннат намозида “Кафирун” билан “Ихлос” сурасини қироат қилардилар. Яна Абдуллоҳ ибн Умардан нақл қилинади: “Мен Табук ғазотида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қирқ кун кузатдим. У зот бомдод намозининг икки ракъатида “Кафирун” ва “Ихлос” сурасини ўқиганларини, “Бу икки сура қандай яхши! Улардан бири (Кафирун сураси) Қуръоннинг тўртдан бирига, бошқаси (Ихлос сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг”, деб айтганларини эшитдим”. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозида “Аъло”, “Кафирун”, “Ихлос” сураларини ўқирдилар. Саволим қуйидагилардан иборат: 1) Юқоридаги ҳадислар саҳиҳми? 2) Биз ҳам бомдоднинг 2 ракъат суннатини, Шомнинг 2 ракъат суннатини ва витр намозини худди шу тарзда ўқисак бўладими? Бир намозга бир хил сураларни тайин қилиб қўйган бўлмаймизми? узр.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тайин қилиб қўйилган бўлади. Гоҳ-гоҳида ўқисангиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat