- Бошқа шаҳарда кўчмас мулки борлар ўзи яшаб турган шаҳардан ўша кўчмас мулки бор шаҳарга борганда намозни тўлиқ ўқийди. Бошқасида қаср қилади. Қариндошникига ёки бегонаникига боришда фарқ йўқ. Кўчмас мулки – ўз уйи бўлмаган одам сафар масофасидан узоққа боргандан 15 кундан кўпни ният қилса тўлиқ, озни ният қилса, қаср ўқийди.