Узр, саволлар орасида менинг саволим йўқ экан. Шайх ҳазратлари, мен намозда адашиб кетаман. . . Масалан 4 ракат дейману, уртасига келиб нечанчи ракатни амалга ошираётганлигимни эсимдан чикариб куяман. . . Кейин мабодо кам булмасин учун зарар килмайди деб ортикча ракатни укиб куя коламан. Бундай холатда намозим хисобга утмайдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўтади, инша Аллоҳ. Аммо эътиборли бўлиш керак. Қандай қилиб Аллоҳ таоло билан муножот қилибтурган банда доимий равишда намозининг ракатни эсдан чиқариб юради? ! Намозда хушуъ ва хузуъни жойига қўйиш ҳақидаги мақолаларни топиб ўқинг.