Ассалому алайкум! Қаср килиб намозни ўқиш хақида сайтдан ўқидим, кўнгил хотиржам қилишга сўраб олай деб сўраяпман 1) Мени уйимдан ўқиш жойимгача ва турадиган квартирамгача 100кмдан ошиқ йўл бор, мен якшанба куни келиб 2-хафтанинг шанба куни уйга қайтаман яъни 14-куни, мен намозларимни қаср қилиб ўқияпман, тўғри киляпманми? 2) агар 2-хафтада бу хафта кетмайман яна бир хафта тураман деб ният қилсам энди муқим бўламан ва қаср қилмайманми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа. Сафар қилган ерингизда 15 кун ёки ундан кўп вақт туришни ният қилмаганингиз учун қаср ўқийсиз.
2). Шу ниятни иккинчи ҳафтада қилган бўлсангиз мусофирлигингизча қолаверасиз ва намозларни қаср ўқийсиз. Чунки сиз барибир 15 кундан оз муддат туришни ният қилмоқдасиз. Ният қилаётган пайтингизда аввалги турган кунларингизни ҳисобга олмайсиз. Валлоҳу аълам!