Ассалому алайкум! Қиёмат куни Аллоҳ бандалар ўртасига тушмайди, шунинг учун бу дунёда рози-ризочилик қилиб олиш керак дейишади. Мободо, кимдур бу дунёдан ўтиб кетган бўлса ёки алоқа узулиб топишни иложи бўлмаса, ёки юз кўришишни имкони бўлсаю рози эмасман деб туриб олса, умуман имкони бўлмаса, бундай одамларга нисбатан қилинган ёмонликни хақини қандоқ узса бўлади? Ёки қиёматга қолиб кетадими? Намозда хақига дуо қилинса юз кўришиб рози қилганни ўрнига ўтмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Нима қилиб бўлса ҳам рози қилинадида. Ўтиб кетган бўлса меросхўрларига берилади. Валлоҳу аълам!